Қадри баланд бўлган ўтириш, бу намоз ўқиб, салом бергач бўлади. Ана шу пайт Аллоҳ таолонинг раҳмати тушадиган энг улуғ фурсатдир. Сиз ушбу фурсатда ўрнингиздан туриб кетишга шошилманг. Истиғфор айтинг (Астағфируллоҳал ъазийм), тасбеҳ айтинг (Субҳоналлоҳ), Аллоҳга ҳамд айтинг (Алҳамдулиллаҳ), такбир айтинг (Аллоҳу акбар) ва таҳлил айтинг (Лаа илаҳа иллаллоҳ).
Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Кимнинг гуноҳи кўп бўлсада, Аллоҳ уни бирор машаққатсиз ҳам кечириб юборишини хоҳласа, намозидан кейин намозгоҳида ўтириш билан фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилиб, истиғфор айтишларига мушарраф бўлсин.