Инсон ҳар кеча ва кундузи содир бўлган ўзидаги камчиликларини икки жиҳатдан ҳисоб китоб қилмоғи шарт.
Масалан зоҳирий жиҳатдан: "Мен фалон кишини ёрдамсиз қолдирдим ёки фалон кишининг қалбини синдириб қўйдим ёки фалон кишини молини олиб қўйдим", каби нарсалардир.
Ботиний жиҳатдан: "Мен фалон кишини қалбимда танқид қилиб қўйдим", деб айтишидир. Бу танқид агар дин учун бўлса мазаммат қилинмаган. Аммо нафс учун бўлса, у мазаммат қилингандир.