Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким одамларнинг мол-пулларини қайтариб бериш ниятида (қарз) олса, Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради, ким зарар етказиш ниятида олса, Аллоҳ унга зарар етказади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: "Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради", дегани, яъни бу дунёда қарзини узишга ёрдам беради ёки охиратда ҳақдорни рози қилдиради.
"Аллоҳ унга зарар етказади" дегани, яъни унга ёрдам ҳам бермайди, ризқини кенг ҳам қилмайди. Балки, молини талофатга учратади. Чунки бу киши мусулмоннинг молини талофатга учратишни қасд қилган эди. Бу сўзлар билан қарз олишда ниятни яхшилашга тарғиб қилинмоқда.