Агар уруғни қаерга экканингни унутсанг, қаерга экканинг ҳақида бир кун келиб ёмғир ўзи хабар беради. Шунинг учун қайси ерда бўлсанг ҳам, қайси осмон остида бўлсанг ҳам, ким билан бирга бўлсанг ҳам яхшиликни экавер. Чунки сен уни қаердан топишни ва қачон топишни билмайсан. Ҳатто ўринсиз ерга ҳам яхшиликни экавер. Чунки яхшилик қаерга экилса ҳам зое бўлмайди. Тортиқ қилиш нақадар гўзал нарса. Сен унинг мукофотини дунёда топасан ёки охиратда сен учун захира қилиб қўйилади.