Ҳозирги даврдаги ёшларнинг муаммоси шуки, улар озгина илмни қўлга киритиб, ҳали ўқиган нарсаларини мушоҳада қилмай туриб ва илмни ҳар томонлама қамраб олмасдан олдин бошларини баланд кўтариб, ғурур ва ужбга шўнғиб кетишларидир. Шуларни кўрганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйида айтган ҳадисларидаги кимсалардан бўлиб қолишидан қўрқиб кетаман.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч нарса борки, улар ҳалокатдадир. Молдаги ҳақни тўла адо этмайдиган бахил, ҳавои нафсига эргашувчи ва ўз фикридан лол қолиб, ужбга кетувчидир", деб айтганлар.
Имом Байҳақий ривояти.
Изоҳ: Ужб – ўздан мамнунлик, қониқиш ва ўзига ўзи лол қолиш.