Суфён ас Саврий айтдилар:
Ким дунёда зоҳид бўлса, дунёга эга бўлибди. Ким дунёга рағбат қилса, унга қул бўлибди. Ким хоҳласа эга бўлиб яшасин. Ким хоҳласа қул бўлиб яшасин.
Изоҳ: Зоҳид сўзи «зуҳд» сўзидан олинган бўлиб, луғатда «юз ўгирувчи, тарк этувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши «зоҳид» дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди.