Иброҳим ибн Адҳам айтдилар:
Қалбнинг учта қопламаси бор. Улар шодлик, маҳзунлик ва мамнунликдир. Агар мавжуд нарсага шод бўлсанг сен ўта қизиқувчисан, ўта қизиқувчи маҳрумдир. Агар қўлдан бой берган нарсангга маҳзун бўлсанг сен ғазаб қилувчисан, ғазаб қилувчи азобга маҳкумдир. Агар мақтовлардан мамнун бўлсанг сен ужбга мубтало бўлибсан. Ужб амални ҳабата қилувчидир. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далилдир.
"Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар ва (Аллоҳ) сизларга ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) кетмагайсизлар. Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас" (Ҳадид сураси, 23 оят).
Изоҳ: Ужб – ўздан мамнунлик, қониқиш ва ўзига ўзи лол қолиш.