Сулаймон алайҳиссалом: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин» деб айтиб, сўнгра қуйидаги улкан нарсани сўрадилар.
«Ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан». (Сод сураси, 35 оят)
Шундан сўнг Аллоҳ у кишини талабларини амалга оширди. Демак, гуноҳингни кечирса сени беҳожат ва бадавлат қилиб қўяди.