Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Бир пайт бир киши йўлда кетаётиб, йўл устида тиконли шох топиб олди. Уни йўлнинг четига олиб қўйди. Аллоҳ унинг ишидан мамнун бўлиб, гуноҳларини кечириб юборди".
Имом Муслим ривоятлари.
Изоҳ: Демак, мусулмонларга озор берадиган ҳар қандай нарсани йўлдан олиб ташлаш гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлар экан.