Қалб ўринлари:
Қалбнинг олти ўрни бўлиб, еттинчиси йўқдир. У ўша олти ўринда айланиб, кезиб юради. Улардан учтаси паст нарсалардир. Учтаси эса юқоридир.
Паст нарсаларга – зийнатланадиган дунё, қўзғовчи нафс ва васваса қилувчи душман киради. Изғиб юрувчи паст руҳият ўринлари мана шулардир.
Юқори нарсаларга – тушунтирувчи илм, йўл бошловчи ақл ва ибодат қилинадиган илоҳ киради. Қалблар мана шу нарсалар ичида кезиб юрувчидир.