Барча хатоларнинг асли учтадир:
Такаббурлик – Иблисни ҳозирги ҳолатга солган.
Очкўзлик – Одамни жаннатдан чиқарган.
Ҳасад – Одамнинг фарзандларидан бирини иккинчисини ўлдиришга журъатли қилган.
Ким мана шу уч нарса ёмонлигидан сақланса, батаҳқиқ ёмонликдан сақланибди.
Такаббурликдан куфр келиб чиқади.
Очкўзликдан гуноҳ маъсият содир бўлади.
Ҳасаддан зулм ва тажовуз етилиб чиқади.