Жума намозига бепарво бўлиб ўқимайдиганларга мактуб!
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Ибн Можанинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким заруратсиз уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Изоҳ: Эътиборсизлик ила уч жума намозини узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.