أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5034

Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруғхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: "Агар туғилажак фарзандимиз қиз бўлса, сен билан менинг орам очиқ, яъни ажрашамиз", деб айтди.
Туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил бола туғди, дея хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб борди ва ўғил фарзандини кўриш истагида эканини айтди. У ўғил фарзандини кўргач юзи қорайиб, ғазабини ичига ютди. Чунки туғилган бола ногирон ва юзи таниб бўлмас дарадажада буришган эди. Дўхтир туғилган бола билан табриклаш учун отасининг олдига келганида, отаси: "Мен ўғил бола туғилишини хоҳлардим у, аммо бу каби ногиронни хоҳламаган эдим", деди. Шунда дўхтир: "Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Сен рози бўлармидинг?" деган эди, ота: "Ҳа", деди. Дўхтир соғлом қизни топшириб: "Муборак бўлсин! Қўйнингдаги ногирон болани хотининг туғмаган. Хотининг мана шу чиройли қизалоқни туғган", деб қуйидаги оятни ўқиди.
"Осмонлар ва ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини–туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта У (барча нарсани) Билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир" (Шўро сураси, 49 50 оятлар).

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]