Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким таҳорат олсаю, уни гўзал тарзда амалга оширса, сўнгра:
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу. Аллоҳумма ижъалний минат таввабийн ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн», деб айт¬са, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»,
Имом Термизий ривояти.