Ҳар йилнинг 18 декабр куни араб тили куни деб БМТ томонидан расмий эълон қилинган. Бундан мақсад, гўзал сўзларни ўз ичига олган ушбу беназир луғатни бутун дунё аҳолисига танитишдир. Араб тили балоғат ва фасоҳат жиҳатидан дунё тиллари ичида энг етук тил ҳисобланади. Ундан ташқари араб тили энг кўп тарқалган тиллардан бўлиб, 422 миллион шахс ушбу тилда гаплашади.
(Аллоҳнинг китоби Қуръони карим ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлмиш ҳадислар араб тилида экани мусулмонлар учун энг олий тил эканига кифоя қилади).