"Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, Аллоҳга тақво қилса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур" (Талоқ сураси, 2 оят).
– Ким мол дунё топишда Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга тақво қилса, мол мулки талофат етишидан чиқар йўлни пайдо қилур.
– Ким фарзанд тарбиясида Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга тақво қилса, оққ падар бўлишдан чиқар йўлни пайдо қилур.
– Ким хотин танлашда Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга тақво қилса, оилавий бахтсизликдан чиқар йўлни пайдо қилур.
Ушбу оят атрофида жилд жилд китоб ёзиш мумкин. Модомики Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилар экансиз, демак сиз Аллоҳнинг ҳимоясида, Аллоҳнинг соясида, Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида ва Аллоҳнинг қўллаб қувватлашида бўласиз.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.