Абу Мадян ал Ғавс роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Сен ўзингга жим туришни лозим тут. Мабодо савол бериб қолинса, бу ҳақда менда илм йўқ, дегин. Сен билмасликка бурканиб ол!
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Сукут қилиб, жим туриш сулук йўлига тушган кишилар наздида шарафни юксалтириб, етукликка олиб боради.
Жим туриш икки турли бўлади.
1. Тилни ишлатмай жим туриш.
2. Қалб билан жим туриш.
Сулук йўлини тутган солик иккисини ҳам бажариши даркор. Ким қалби билан сукут қилиб, тили билан гапирса, ҳикмат билан сўзлайди.
Ким тили ҳамда қалби билан сукут қилса, унга сирлар тажаллий қилиб, Роббиси унга сўзлайди. Сукутдаги ғоя мана шудир.