Ибн Авн роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Муҳаммад ибн Сийрин қарзга ботиб, ўша сабаб ғамга тушиб қолдилар. Шунда у киши: "Мен ушбу ғамнинг сабабини биламан, ўша нарсага қирқ йил олдин содир қилган гуноҳ сабаб бўлган эди. Мен қирқ йил аввал бир кишига: "Эй қарзга ботиб, хароб бўлгур", деб айтган эдим", дедилар. Сўнгра буни Абу Сулаймон Доронийга айтганларида, у киши: "Уларни гуноҳи камайиб, қаердан келишни биладилар. Мен ва сенинг гуноҳимиз кўпайиб, қаердан келишни билмаймиз", дедилар.