Қалбинг сокин топган саждадан то руҳинг тўйингунича бошингни кўтарма! Бу қалбингдаги шундай сирларки, жойнамозингга тўкиб сол. Агар сен кимга ибодат қилаётганингни билганингда эди, саждада бўйин эгилган ҳолда қолишга муштоқ бўлар эдинг. Сен саждадалик пайтингда гўёки одамлар наздида пастлаган бўлиб кўринасан, аслида юқорига кўтарилаётган бўласан.
Аллоҳим! Сендан тана ва қалб мужассам бўлган саждани ато қилишингни сўрайман. Чунки қалб агар сажда қилса, Аллоҳга яқинлашиб, юксалади ва лаззатга айланади. Шундай экан, сажда қилиб Аллоҳга яқинлаш!