Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига келиб: "Менга насиҳат қилинг?", деди. У зот: "Аллоҳни муроқаба қил!" дедилар. У киши: "Аллоҳни муроқаба қилиш нима?" деб сўраган эди, у зот: "Аллоҳдан ҳаё қилиш", деб айтдилар.
Изоҳ: Ҳеч ким кўрмайдиган холи жойда ҳам Аллоҳ кўриб турибди, деб гуноҳ ва маъсиятларни содир қилмаслик Аллоҳдан ҳаё қилиш деганидир.