Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Халойиқ бузилиб, фасодга учраши олти нарса сабабли юзага келади.
1. Охират амалларида ният заифлашиб қолиши.
2. Баданлари шаҳватга мослашиб қолиши.
3. Ажал қисқа бўлишига қарамасдан узун орзу ғолиб бўлиши.
4. Аллоҳнинг розилиги устига махлуқлар розилигини устун қўйиш.
5. Ҳавои нафсга эргашиб, Пайғамбарни суннатини тарк қилиш.
6. Олдинги ўтган уламолар хатоларини ўзларининг фойдалари йўлида фойдаланиб, уларнинг яхши хусусиятларини кўмиб юбориш.