Энг хатарли тушунчалардан бири, Аллоҳ инсонга дунёни раво кўриши каромат ва марҳаматдир, деб фикрлашидир. Аслида дунёни бало ва синов учун беради. Сулаймон алайҳиссалом ўз мулки ҳақида:
"Қачонки, у(Сулаймон) у(тахт)ни ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», дедилар". (Намл сураси, 40 оят)