Тасвирдаги ҳикматлар-4786
"Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латиф (меҳрибон)дир" (Юсуф сураси, 100 оят). Юсуф алайҳиссалом узоқ муддат давом этган машаққатдан кейин ҳам ушбу сўзни айтдилар. Демак, Аллоҳ меҳрибон эканига сен ҳам чин қалбдан ишонсанг ҳар қандай қийинчилик ва машаққатли тақдирга ҳам ҳамд айтгувчилардан бўласан!