"Диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар!" (Зумар сураси, 22‑оят).
Қалб қотиб қолиши ва Аллоҳдан узоқлашиб кетишдан кўра қаттиқроқ жазо билан банда азобга дучор қилинмаган.
Аллоҳим, қалбларимизни ўзинг зикринг билан обод қил!