Ҳар кеча тижоратингни ҳисоб‑китоб қилиб ол!
– Сармоянг, фарз ибодатлардир.
– Фойданг, нафллардир.
– Зиёнинг, гуноҳлардир.
– Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг сабаб гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки фаолликдами?
– Аллоҳни зикр қилмаган вақтинг учун маҳзун бўлдингми?
– Ўзингни бир ҳисоб‑китоб қил ҳамда зикр ва Қуръондан кунлик вазифа таъйин қилиб ол!