Давомат учун вақтида келадилар. Аэропортга вақтидан аввал етиб келадилар. Шифохонага ваъдалашилган вақтдан олдин ҳозир бўладилар. Сўнгра намозга турмасдан ухлаб қолиб: "Уйқум қаттиқлиги сабаб бироз муаммоим бор", деб айтадилар.
"Балки, сизлар ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар!" (Аъла сураси, 16‑оят).
Ўзимизни тафтиш қилиш учун барчамизга нисбатан айтилган ўгит ва дарслардан бири.