Агар сиёсатчилар билан бирга ўтириб қолсанг, худди эртага уруш бошланиб қолса керак деб ўйлаб қоласан.
– Агар судя ва миршаблар билан бирга ўтириб қолсанг, шаҳрингда бузғунчилик ва жиноят авж олиб кетган деб ўйлаб қоласан.
– Агар дўхтирлар билан ўтириб қолсанг, ҳамма одамлар касалликка чалиниб, беморлик ҳар томондан ҳамла қилмоқда деб ўйлаб қоласан.
– Агар иқтисодчилар билан ўтириб қолсанг, барча тижорат таназзулга учраб, инсоният иқтисодий бўҳронга дучор бўлган деб ўйлаб қоласан.
Шунинг учун билиб қўй, дунё жуда улкандир, сен унда ҳаётингни яшаб қол, Аллоҳга таваккал қил, Аллоҳ сенга ато қилган омонлик, соғлик, мол‑дунё, фарзанд ва шу каби неъматлардан баҳра олиб яша. Ўзгартиришга қурбинг етмаган ва ечим топишга имконинг бўлмаган нарсалар билан бошингни оғритиб, қалбингни торайтириб юборма.