Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга: "Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Толҳа вафот қилди", деб айтилганида, у киши: "Қандай вафот топибди?" дедилар. Одамлар: "Устига қасри ағнаб вафот топибди", деб айтишди. Шунда Саъид: "Бўлиши мумкин эмас, бу каби одам ана шу ҳолатда ўлиши маҳол бир иш", дедилар. Бас, одамлар қасрни кавлаб, бузилган нарсаларни нари қилиб, Иброҳимни олиб чиқишди. Қарашса, у киши тирик бўлиб, бирор жойи синмаган ва тана аъзосида тирналган жойи ҳам йўқ эди. Шунда Саъидга: "Бузилган нарсанинг остида бу киши ўлмаганини қаердан билдингиз?" деб айтилганида, Саъид: "Чунки бу киши қариндош уруғлари билан алоқани узмас эди, аниқки, қариндошлар билан алоқадаги кишини ёмон ўлимдан сақланади", деб жавоб бердилар.
Шундай экан, алоқани узадиган қариндошлар билан ҳам алоқани тиклайверинглар!