Абулҳасан Шозилий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар гуноҳинг бўлмаса ҳам ўзингга истиғфор айтишни лозим тут. Сен Пайғамбар алайҳиссаломнинг истиғфорларидан ибрат ол. Ахир у зотнинг аввалгию‑кейинги гуноҳлари кечирилгани ҳақидаги башорат келганидан кейин ҳам истиғфор айтишни тўхтатмадилар. Демак ҳеч гуноҳ содир қилмайдиган маъсум зот истиғфорга машғул бўлганларида, ҳеч бир пайт айб ва гуноҳлардан холи бўлмаган кишиларга нима ҳам дер эдинг.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.