أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-6228

Умар ибн Абдулазиз ҳузурларига баъзи ўлкалардан элчи ва волийлар ташриф буюрди. Улар тунда Умар ибн Абдулазизнинг эшиги олдида тўхтаб, эшикни тақиллатишди. Эшикбон чиққан эди, улар: "Мўминлар амирига, эшик олдида фалон шаҳардан элчи ва волийлар келишди, дея хабар беринг", деб айтишди. Эшикбон кириб, бу ҳақда Умарга хабар берди. Умар эндигина ухлашни хоҳлаб турган эдилар. Умар ўтирдиларда, киришига изн бер, дедилар. Элчи киргач Умар йўғон шамчироқни олиб келишни буюрган эдилар, у олиб келиб, ёқиб қўйилди. Элчини ўтқиздилар ва ўзлари ҳам ўтирдилар. Кейин ўша шаҳар аҳволини, ундаги мусулмон ва зиммийлар аҳволи ҳамда ишбошилар хулқини сўрадилар. Нархлар қандай? Муҳожир ва ансорлар, мусофирлар ва камбағаллар ҳақида сўраб, уларнинг ҳаққи тўланяптими? Бирор шикоятчи борми? Бирор кишига зулм қилинмаяптими? деб сўрашни бошладилар.

Элчи билган нарсаларининг барчасига жавоб берди. Умар кўп савол бериб, элчидан сўраб олди. У барча саволларга жавоб бериб бўлгач: "Эй мўминлар амири, аҳволингиз қалай, соғлиғингиз, аҳли аёлингиз, хонадон аҳлингиздаги барча яхши юрибдими?" деб сўраган эди, Умар ибн Абдулазиз шамни пуфлаб ўчириб, хизматкор болага бошқа шамчироқ  олиб келиб, уни ёқишни буюрдилар. Хизматкор шамчироқни ёққач Умар: "Энди хоҳлаган нарсангни сўрайвер", дегандилар, у Умардан аҳволлари ҳамда оила‑аъзо ва хонадонлари ҳақида сўради. Кейин элчи ўчирган шамчироқларидан ажабланиб: "Эй мўминлар амири, аввал қилмаган бир ажойиб ишни қилдингиз?" деган эди, Умар: "У нима экан", дедилар. Элчи: "Мен гапирганимда шамчироқни ўчириб бошқасини олиб келиб ёққанингиз", деди. Шунда Умар: "Эй Абдуллоҳ! Аввалги ёққан шамчироқ Аллоҳнинг моли ва мусулмонларнинг мулкидан эди. Сен умуммусулмонлар аҳволи ва эҳтиёжи ҳақида сўраганингда ўша шамчироқни ёққан эдим. Сўнгра ўзим ва оиламга хос савол берганингда мусулмонлар мулкидан бўлган чироқни ўчириб қўйдим", деб жавоб бердилар. 

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]