Тулкининг думига тош ағнаб тушиши оқибатида думи кесилиб кетди. Бу ҳолатни бошқа бир тулки кўриб қолиб, нима учун думингни кесдинг, деб сўради. У, думимни кесгач гўёки парвоз қилаётган қушга ўхшаб енгил бўлиб қолдим, бундай юриш нақадар ёқимли бўлмаса", деб жавоб берди. Буни эшитган тулки ҳам думини кесиб ташлади. Аммо жуда қаттиқ оғриқни ҳис қилиб, у айтган ҳузурни топмагач тулкининг олдига келди‑да, нима учун менга ёлғон гапирдинг, деди. У: "Агар тулкилар жамоасига думингни кесгандаги оғриқнинг хабарини берсанг, улар ҳаргиз думларини кесишмайди. Балки бизни масхара қилишади", деди. Бу иккиси думларини кесишганидан кейин ҳузур‑ҳаловатда яшаётганларини эълон қилишгач ҳатто аксар тулкилар думларини кесиб ташлашди. Оқибатда думли тулкини кўришса, устидан куладиган бўлишди.
Фасод ва бузғунчилик оммалашса, солиҳ кишилар тўғри йўлда юрганлари учун бузғунчилар томонидан айбланади.
Одамларга шундай замон келадики, ҳозирда гуноҳкор гуноҳи учун айбланганидек, у кунда мўмин иймони сабабли айбланади.