Ҳудҳуд (сассиқпўпишак) Сулаймон алайҳиссаломга:
"Ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим" (Намл сураси, 22‑оят), деб айтди.
Ҳудҳуд: "Эшитдим ёки ўқидим ёки одамлар айтди", демади. Шу даражадаги ишончли хабар бўлса ҳам Сулаймон алайҳиссалом: "Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми?" (Намл сураси, 27‑оят), деб келган хабарга аниқлик киритишни талаб қилдилар.
(Сабаъ Арабистон ярим оролининг жанубида, Яманда жойлашган бир мамлакат эди. Ана ўша мамлакатдан ўта муҳим бир хабар келтирганини айтди.)