Уйқу кичик ўлимдир. Қайта тирилиш эса, ғайбий нарсанинг энг қўрқинчлисидир. Шунинг учун манбаъларда ухлашдан аввал: "Аллоҳумма қиний ъазобака явма табъасу ъибодака", деб айтилади.
Мўминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб, сўнгра:
«Аллоҳумма қиний ъазабака йавма табъасу ъибадак», деб уч марта айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим бандаларингни қайта тирилтирадиган кундаги азобингдан сақла.)
Абу Довуд ривоятлари.