Мусибат ва балоларни кариҳ кўрманглар!
Баъзи солиҳ салафлар: "Агар дунё мусибатлари бўлмаганида, бизлар охиратда ҳеч вақосиз қолар эдик", деб айтишган.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Бошга тушган аянчли воқеъа ва ҳодисаларни кариҳ кўрманглар. Эҳтимол, ўша кариҳ кўриладиган иш сиз учун нажот кемаси бўлар. Эҳтимол, сизга (яхши) таъсир қилган иш ҳалокатга йўлловчи бўлар.
Аллоҳ томон юзланиш учун сабаб бўлган мусибат Аллоҳ зикридан ғафлатда қолдирувчи неъматдан яхшироқдир.
(Гоҳида) банда яхши кўрган нарсасидан кўра ёқтирмаган нарсаси яхшироқдир. Чунки, ёқтирмаган нарсаси дуо қилишга ундайди. Яхши кўрган нарсаси эса (ҳақ йўлдан) чалғитади.