Закариё алайҳиссалом ўта қариб қолгандилар ва хотинлари эса туғмас эди. Мана шу нарса улар учун қулф эди. Унинг калити қуйидаги оятдир:
«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89‑оят).
Закариё алайҳиссалом шу дуони айтганларида, Яҳё исмли фарзандни Аллоҳ насиб қилди.