Аёлларнинг кийими отасининг тарбияси, иниларининг рашки, эрининг ҳақиқий эркаклиги ва онасининг назоратидан ўтганини билдиради. Булардан олдин эса, Аллоҳ кузатиб турибди, деган туйғу мавжуд эканини англатади. Шунинг учун Марямга:
"Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас эди-ку, онанг ҳам фоҳиша эмас эди-ку!" дедилар. (Марям сураси, 28‑оят)
Бу ерда Марямнинг иниси, отаси ва онасини зикр қилинди. Демак ака‑ука ва ота‑онанинг салоҳиятли бўлиши билан фарзанд салоҳиятли бўлар экан.