Баъзи солиҳлар айтишди:
Агар нафсинг гуноҳ ва маъсият қилишга чорласа, ушбу оятни ўқиб, нафсинг билан гўзал бир музокара ўтказиб кўр:
"Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводор зотларга ваъда қилинган мангу жаннатми?!" У (яъни, жаннат тақводорлар) учун мукофот ва оқибат — борар жой бўлди" (Фурқон сураси, 15‑оят).
Нимани хоҳласанг ўша нарсани танлайвер, чунки сен ўша нарса ҳақида ҳисоб‑китоб қилинасан.