Ҳожатхонага киришдаги баъзи одоблар!
– Ҳожатхонага киришдаги дуо:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис».
(Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
– Ҳожатхонадан чиқишдаги дуо:
«Ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман ) ва «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
– Ҳожат чиқаришда қиблага олдини ҳам, қиблага ортини ҳам қаратмаслик:
Агар ҳожат чиқариш учун келсанглар бавл қилганда ҳам, катта ҳожатда ҳам қиблага қараб ёки қиблага ортни қаратиб ўтирманглар. (Балки икки ёндан бирини қаратинглар).
Имом Муслим ривояти.
– Одамларни кўзи тушмайдиган жойга бориб ҳожат чиқариш:
"Эркак эркакнинг авратига қарамасин, аёл аёлнинг авратига қарамасин". Имом Муслим ривояти.
– Ҳожат чиқараётганда Аллоҳни зикрини ишлатмаслик:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилаётганларида бир киши кета туриб у зотга салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олмадилар». Имом Бухорий ривояти.
– Ўнг қўлда истинжо (мустаҳаб) қилмаслик:
"Қачон сизлардан бирингиз бавл қиладиган бўлса, ўнг қўли билан закарини ушламасин ва ўнг қўлида истинжо қилмасин". Имом Бухорий ривояти.