Намозда рукуъ ва саждаларни мукаммал адо этмасликдан ҳазир бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир", деганларида, саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?" деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ўша ўғри) рукуъсини ҳам, саждасини ҳам, хузуъ‑хушуъсини ҳам мукаммал қилмайди", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.