أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-6057

Бир куни шер, бўри ва тулки овга чиқиб, улар сигир, кийик ва қуён овлашди. Шер бўрига: "Ушбу овни орамизда қандай тақсимлаймиз?" деган эди, бўри шерга: "Жуссага қараб ҳисса ажратамиз. Эй шер, сен катта жуссали бўлганинг учун сигирни ол. Тулки кичик жуссали бўлгани учун қуённи олсин. Мен ўртача жуссали бўлганим учун кийикни олай", деди. Шер бўрининг сўзидан аччиғи чиқиб, унинг юзига бир тарсаки тортган эди, бўрининг кўзи ўрнидан чиқиб кетди. Шер тулкига қараб: "Сенинг фикринг қандай? Буни тақсимоти қандай бўлади?" деган эди, тулки: "Эй шер! Сен бизнинг ҳожамиз ва подшоҳимизсан. Қуён нонуштанг, сигир тушлигинг ва кийик кечки овқатинг бўлақолсин", деди. Шер: "Эй тулки, фикринг нақадар ажойиб! Айтгинчи, бу ҳикматни қаердан ўргандинг", деган эди, тулки: "Бу ҳикматни мен бўрининг кўзидан ўргандим", деб жавоб берди. 

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]