Ўзи яшаб турган маконни тарк қилиб, сафарга чиқиб туриш онг ва зукколикни ошириб, муаммоларни ечиб, куч ҳосил қилишдаги энг асосий воситалардан биридир. Сиз сафар қилиб туринг, шунда ажралиб қолган нарсаларингизга эваз топасиз. Чираниб, ўзингизни зўриқтиринг, чунки ҳаёт лаззати чиранишдадир. Чунки, тўхтаб турган сув тез айнийди. Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сафар қилинглар соғлом бўласизлар", деб айтганлар.
Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.