Эй Робб! Агар афв қилишинг гуноҳларни ўчириб юборса, меҳрибонлигинг қандай бўлар экан. Агар меҳрибонлигинг қалбларга зиё таратса, муҳаббатинг қандай бўлар экан. Агар муҳаббатинг ақлларни лол қолдирса, Сенга яқин туриш қандай бўлар экан. Агар сенга яқин туриш ғам‑ғуссани аритса, Сени Карамли юзингга боқиш қандай бўлар экан.
Аллоҳим! Сендан афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, яқинлигингни ва карамли Юзингга боқиш лаззатини сўрайман.
Аллоҳим! Бизларни ҳақиқий чин маънодаги яхшилар билан жам қил!