Агар суннатларни тарқатсак бидъатлар ўз‑ўзидан йўқ бўлиб бораверади:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
– Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳлиясига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
– Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
– Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
– Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин тоқ ҳолда хурмо еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир.......