أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-6023

Гоҳида Аллоҳ сендан қадарларнинг ёмонини бир сабаб билан тўхтатиб қолади. Масалан, машинангни бузиб қўйиб, уйқудан кеч уйғотиб, тана‑аъзода касалликни пайдо қилиб, тўсатдан меҳмон келтириб кўчага чиқишдан тўсиб қўяди. Ёки никоҳ тўйини тўхтатиш ёки ишга жойлаштирмай ёки фарзанд туғилишини кечиктириб ёмон тақдирдан сақлайди. Шундай пайтларда одамларни ана шу воқеъалар қаршисида норози бўлиб, салбий тушунишганини кўрамиз. Чунки, у киши хоҳлаган нарса амалга ошмаган бўлади. Аслида норози бўлиш ўрнига Аллоҳнинг бу марҳаматига шукр қилиши лозим эди.

Эй одам боласи! Агар ғайб оламини очиқ‑ойдин билинадиган қилиб қўйганида, (бўлиши белгилаб қўйилган ишларни) тўсиб қўйганидан миннатдор бўлиб намоз ўқир эдик.

Доимо ва абадий Аллоҳга ҳамд бўлсин!

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]