Қарзни узишдаги дуо!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга: Сенга бир дуони ўргатайми? Агар ана шу дуони айтсанг қарзинг уҳуд тоғича бўлса ҳам Аллоҳ уни уздиради", деб, Эй Муоз: "Аллоҳумма мааликул мулки, ту`тил мулка ман ташаа`у, ва танзиъул мулка мимман таша`у, ва ту`иззу ман таша`у, ва тузиллу ман таша`у, биядикал хойр, иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр, Раҳмонуд дуня вал охирати, туътийҳумаа ман таша`у, ва тамнаъу минҳумаа ман таша`у, ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.
Табароний ривояти.
Маъноси: Эй мулкларнинг эгаси Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк ато қиласан, хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб оласан, хоҳлаган кишингни азиз қиласан, хоҳлаган кишингни хор қиласан, яхшилик сенинг қўлингдадир. Албатта сен ҳар‑бир нарсага қодир зотсан. Дунё ва охиратда Раҳмон ва раҳим Зотсан. Хоҳлаганингга берасан ва хоҳлаганингдан ман қиласан. Менга раҳматинг билан шундай раҳм қилгинги, Сендан бошқанинг раҳмдиллигидан беҳожат қилсин.
Бошқа ривоятда қуйидагича келтирилган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай қолган киши Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, мен шартлашилган баҳодаги маблағни топа олмаяпман, менга ёрдам беринг? деганида, у киши: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар
«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.)
Имом Термизий ривоятлари.