Ростгўйликнинг аломатлари!
Хатиб Бағдодий ривоят қилишларича, Бағдод аҳлидан бўлган бир киши Саид ибн Исмоил ал‑Ҳайрийнинг мажлисида ўрнидан туриб, эй Саид! Киши Роббисининг муҳаббатида қачон ростгўй бўлади?" деганида, Саид ибн Исмоил: "Қачонки Роббисига хилоф иш тутмаганида севгиси чин бўлади", дедилар. Шунда ҳалиги киши бир сиқим тупроқни олиб бошига қўйдида: "Мен Роббимнинг муҳаббатини қандай даъво қилай, ахир кўз очиб юмгунча муҳлат ҳам хилофликдан холи бўлмаганманку?!" деди. Буни кўргач Саид ибн Исмоил ҳам, мажлисдагилар ҳам йиғлашди. Саид йиғлаган ҳолда: "Бу киши муҳаббатида содиқ, аммо Унинг ҳаққида камчиликка йўл қўйган", дедилар.