Она боласига: "Агар овқатингни ҳаммасини есанг сени сайр қилдириб келаман", деди. Бола овқатини тўла еб бўлгач: "Онажон! Қани сайрга кетдик", деди. Онаси: "Вақт кеч бўлиб қолди. Ташқарида арвоҳлар бор, улар ёш болаларни ейди. Биз ҳозир ташқарига чиқа олмаймиз", деб жавоб берди. Бола онасининг жавобидан маҳзун ўтирган эди, ташқаридан болаларни кулги ва ўйинлари овози эшитилди....
Бола улғайгач мактабга борди. Ўқитувчи: "Кимнинг одоби яхши бўлса, ҳафта охирида уни экскурсияга олиб бораман", деди. Бола экскурсияга бориш мақсадида бор кучини ишга солди. Ҳафта ниҳоясига етгач бола ўқитувчисидан: "Сайр қилгани қачон борамиз?" деди. Ўқитувчи: "Қанақа сайр ҳақида гапиряпсан!" деб жавоб берди....
Уйда дарс қилиб ўтирган эди, отасини бу ҳолатни кўриб: "Агар имтиҳонлардан яхши ўтсанг мен сенга ажойиб велосипед олиб бераман", деди. Йил якунлангач имтиҳондан аъло баҳоларга ўтди. Шунда отасидан: "Велосипед қани?" деб сўраган эди, отаси: "Велосипедда кўнгилсиз ҳодисалар кўп юз бермоқда, қўй шуни олмайлик", деди....
Фарзанд шу алфозда вояга етди ҳамда ёлғон ва алдовлар хусусида моҳир бўлди. Оқибатда: "Бу каби ёмон иллатни қаердан ўргана қолдинг!" деб ҳамма ҳайрон.