Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Неъматларнинг энг асосийси учтадир.
Аввалгиси Ислом неъмати бўлиб, неъмат фақат у билан мукаммал бўлади.
Иккинчиси офият, яъни тан сиҳатлик ва хотиржамлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат бу билан ёқимли бўлади.
Учинчиси беҳожатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан тўла‑тўкис бўлади.