"(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам" (Фажр сураси, 2‑оят).
– Бу шундай улуғ кунларки, Аллоҳ таоло у билан қасам ичган.
– У умр кунларининг энг афзали.
– У маълум ва машҳур кунлардан.
– Шундай улуғ кунларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам солиҳ амал қилиб қолишга тарғиб қилганлар.
– Шундай улуғ кунларки, у кунларда ҳаж амали бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда арафа куни бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда қурбонлик бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда ибодатларнинг онаси ўрин олган.