"(Юнус алайҳиссалом) зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди" (Анбиё сураси, 87‑оят).
Қўлимда ҳеч вақо йўқ, деб айтманг. Сизда ҳали кўплаб имкониятлар бор. Сиз Юнус алайҳиссаломга ўхшаб балиқ қорнида эмассиз. Сиз дунёнинг чексиз очиқлигидасиз. Ўрнингиздан турингда, ҳаётингизни тубдан ўзгартиринг.